Оферта шартномаси

+998

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

  1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 370-моддасига мувофиқ агар қуйида кўрсатилган шартлар қабул қилиниб, хизматлар учун тўлов амалга оширилса, қабул қилувчи юридик ёки жисмоний шахс Ариза берувчига айланади.
  2. Оферта шартномасини тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиш (таклиф маъқулланиш) пайтида Инспекция томонидан Ариза берувчидан карантин рухсатномасини олиш учун ариза (кейинги ўринларда – ариза) электрон ҳужжат кўринишида қабул қилинади ва карантин рухсатномасини олиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилади.
  3. «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ электрон ҳужжат шаклидаги ариза қоғоз ҳужжатга тенг бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги № 65-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномасини бериш тартиби тўғрисида Низом»нинг 2-иловасига мувофиқ маълумотлар батафсил баён этилиши, шунингдек Ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
  4. Ариза берувчи Оферта шартномаси (кейинги ўринларда – Шартнома) шартлари билан танишиб чиққач, http://www.singlewindow.uz, манзили бўйича электрон ариза юборади. Ариза берувчи Шартномада белгиланган тўлов миқдорини тўлагандан сўнг унинг аризаси фаоллаштирилади.
  5. Ариза берувчи Шартномани белгиланган тартибда қабул қилиб, шартнома матнида келтириб ўтилган шаклдаги барча шартлар билан танишиб чиққанлигини, рози бўлганлигини ҳамда тўлиқ ва сўзсиз қабул қилганлигини тасдиқлайди.
  6. Ариза берувчи ушбу ҳужжатнинг 2-бандида кўрсатилган тартибда Шартномани қабул қилади ва унда белгиланган шартлар асосида Шартнома тузилишига розилик билдиради.
  7. Шартнома бекор қилинмайди.
  8. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367-375-моддалари ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ Шартномада Ариза берувчининг муҳри ва / ёки имзоси талаб этилмайди ҳамда шунга асосан ўз юридик кучини сақлаб қолади.

2. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

  9. . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги № 65-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Инспекция аризани кўриб чиқиши учун Ариза берувчи қуйидаги тартибда йиғим суммасини тўлайди:
  10. Тўлов тартиби: аризада келтирилган карантин остидаги маҳсулотлар учун йиғим миқдори 100% олдиндан тўланади.
  11. Агар йиғим белгиланган кундан бошлаб беш кун ичида тўланмаса, буюртмачининг аризаси бекор қилинади ва уни қабул қилиш тугалланмаган ҳисобланади.

3. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

  12. Карантин рухсатномасини олиш учун Ариза берувчи аризани ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш режалаштирилган кундан камида 30 кун аввал Инспекцияга тақдим қилиш мажбуриятини олади.
  13. Инспекция аризани кўриб чиқиб, карантин рухсатномаси беришни рад этиш тўғрисида қарорни ариза олинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ёзма равишда рад этиш мажбуриятини олади. Ариза берувчи аризасидан воз кечган (қайтариб олинган) ёки ариза кўриб чиқилгандан сўнг карантин рухсатномасини бериш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
  Карантин рухсатномасини беришни рад этиш асослари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги № 65-сонли қарорида белгиланган.
  14. Рад этиш тўғрисидаги ҳақидаги хабарнома ариза берувчига ёзма шаклда, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда http://www.singlewindow.uz ахборот тизими орқали юборилади. Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги ёзма хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
  Ариза берувчи фитосанитар сертификатини беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш, фитосанитар сертификати бериш ёки уни беришни рад этиш ариза берувчидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида такроран кўриб чиқилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
  15. Инспекция аризадаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбуриятини олади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ асосли равишда маълумотни ошкор қилиш ҳолатларида мажбурият бузилган деб ҳисобланмайди.

4. ЖАВОБГАРЛИК, НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЕТИШ ТАРТИБИ

  15. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.
  16. Шартномани бажариш вақтида форс-мажор ҳолатлари: давлат ҳокимияти органларининг ҳаракатлари, ёнғин, сув тошқини, зилзила, бошқа табиий офатлар, электр энергиясининг йўқлиги, иш ташлашлар, фуқаролик урушлари, тартибсизликлар, шунингдек юқорида санаб ўтилмаган ҳолатлар билан чекланмаган ҳар қандай бошқа фавқулодда ҳодисалар юзага келиб, Шартнома шартлари бузилса, Инспекция жавобгарликдан озод этилади.
  17. Инспекция не несет ответственности: - Aриза берувчига ўз хизматларидан фойдаланишни таъминлайдиган умумий алоқа каналлари ёки хизматларининг сифати учун; - Ариза берувчи томонидан singlewindow.uz . сайтида оммавий тарзда тақдим этилган маълумотлар учун.
  18. Ариза берувчининг Инспекция томонидан кўрсатилган хизматларга эътирози ёки шикоятлари info@karantin.uz электрон почтаси орқали кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
  19. Низоли вазиятларни кўриб чиқишда Инспекция Ариза берувчидан низога доир барча тегишли ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли.
  20. Тарафлар низо ва келишмовчиликлар юзага келганда судгача низоларни ҳал этиш тартибини қўллаш мажбуриятини оладилар. Агар низони судгача ҳал қилишнинг имкони бўлмаса, тарафлар судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

5. АЛОҲИДА ШАРТЛАР

  21. Ариза берувчи Шартномани қабул қилиш ҳамда бажариш учун зарур бўлган барча ҳуқуқ ва ваколатларга эга.
  22. Инспекция ушбу Шартноманинг исталган шартларини ўзгартириш ёки тўлдириш ҳуқуқини ўз веб-сайтида барча ўзгаришларни эълон қилиш орқали сақлаб қолади.
  23. Ушбу Шартномада назарда тутилмаган барча масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги меъёрлари асосида тартибга солинади.



+998

1. Умумий қоидалар

  1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 370-моддасига мувофиқ агар қуйида кўрсатилган шартлар қабул қилиниб, хизматлар учун тўлов амалга оширилса, қабул қилувчи юридик ёки жисмоний шахс Ариза берувчига айланади.
  2. Ариза берувчи томонидан Оферта шартномасини тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиш (таклиф маъқулланиш) пайтида юкнинг келиши ҳамда транспорт бирлигининг очилганлиги тўғрисидаги далолатнома электрон ҳужжат кўринишида расмийлаштирилади ва юк билан транспорт бирлигининг карантин кўриги учун йиғим ундирилади.
  3. Юкнинг келиши ва транспорт бирлигини очиш тўғрисидаги далолатноманинг расмийлаштирилиши Ариза берувчининг http://www.singlewindow.uz веб-сайтидаги шахсий саҳифасига электрон ҳужжат шаклида юборилади ва мижоз мазкур далолатномани электрон рақамли имзоси орқали тасдиқлайди.
  4. Ариза берувчи Шартномани белгиланган тартибда қабул қилиб, шартнома матнида келтириб ўтилган шаклдаги барча шартлар билан танишиб чиққанлигини, рози бўлганлигини ҳамда тўлиқ ва сўзсиз қабул қилганлигини тасдиқлайди.
  5. Ариза берувчи ушбу ҳужжатнинг 2-бандида кўрсатилган тартибда Шартномани қабул қилади ва унда белгиланган шартлар асосида Шартнома тузилишига розилик билдиради.
  6. Шартнома бекор қилинмайди.
  7. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367-375-моддалари ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ Шартномада Аризачининг муҳри ва / ёки имзоси талаб этилмайди ҳамда шунга асосан ўз юридик кучини сақлаб қолади.

2. Шартнома предмети

  8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги № 65-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, Ариза берувчи карантин текшируви учун қуйидаги тартибда йиғим суммасини тўлайди:
  9. Тўлов тартиби: ҳар бир транспорт бирлиги учун йиғим миқдори 100% олдиндан тўланади.
  10.Агар йиғим белгиланган кундан бошлаб беш кун ичида тўланмаса, Буюртмачининг аризаси бекор қилинади ва уни қабул қилиш тугалланмаган ҳисобланади.

3. Тарафларнинг мажбуриятлари

  10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги № 65-сонли қарорига мувофиқ юкнинг келганлиги ва расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги билдиришнома ҳамда Шартноманинг 3-бандида назарда тутилган тартибда транспорт бирлигини очиш ва тўловни тўлаш тўғрисидаги далолатнома Ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг, Инспекция белгиланган тартибда карантин кўригини ўтказади.
  11. Карантин кўригини ўтказишда белгиланган тартибда намуналар лаборатория текширувлари учун олинади. Олинган намуналарда ўсимликлар карантини кўриги ёки лаборатория текшируви натижасида ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларда ўсимликлар карантинидаги ва бошқа зарарли организмлар мавжуд эмаслиги аниқланса, ушбу юкдан фойдаланиш учун Инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги № 65-сонли қарори билан тасдиқланган шаклда ўсимликлар карантини кўриги далолатномаси расмийлаштириб берилади.
  12. Юк ва транспорт воситаларида карантиндаги зарарли организмлар борлиги аниқланса, уларнинг намуналари тасдиқлаш учун тегишли ўсимликлар карантини лабораторияларига юборилади. Агар юк ва транспорт воситаларида карантин остидаги зарарли организмлар мавжуд бўлса ва уларни зарарсизлантиришнинг иложи бўлмаса, Инспекция юклар учун Ўсимликлар карантини кўриги далолатномасини беришдан бош тортади ҳамда ушбу юк эскпортёр давлатга қайтарилади ёки тегишли тартибда йўқ қилинади.

4. Жавобгарлик, низоларни ҳал етиш тартиби

  14. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.
  15. Шартномани бажариш вақтида форс-мажор ҳолатлари: давлат ҳокимияти органларининг ҳаракатлари, ёнғин, сув тошқини, зилзила, бошқа табиий офатлар, электр энергиясининг йўқлиги, иш ташлашлар, фуқаролик урушлари, тартибсизликлар, шунингдек юқорида санаб ўтилмаган ҳолатлар билан чекланмаган ҳар қандай бошқа фавқулодда ҳодисалар юзага келиб, Шартнома шартлари бузилса, Инспекция жавобгарликдан озод этилади.
  16. Инспекция қуйидагилар учун жавобгар эмас: - Aриза берувчига ўз хизматларидан фойдаланишни таъминлайдиган умумий алоқа каналлари ёки хизматларининг сифати учун; - Ариза берувчи томонидан singlewindow.uz . сайтида оммавий тарзда тақдим этилган маълумотлар учун.
  17. Ариза берувчининг Инспекция томонидан кўрсатилган хизматларга эътирози ёки шикоятлари info@karantin.uz электрон почтаси орқали кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
  18. Низоли вазиятларни кўриб чиқишда Инспекция ариза берувчидан низога доир барча тегишли ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли.
  19. Тарафлар низо ва келишмовчиликлар юзага келганда, судгача низоларни ҳал этиш тартибини қўллаш мажбуриятини оладилар. Агар низони судгача ҳал қилишнинг имкони бўлмаса, тарафлар судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

5. Алоҳида шартлар

  20. Буюртмачи Шартномани қабул қилиш ва бажариш учун зарур бўлган барча ҳуқуқ ва ваколатларга эга.
  21. Инспекция ушбу Шартноманинг исталган шартларини ўзгартириш ёки тўлдириш ҳуқуқини ўз веб-сайтида барча ўзгаришларни эълон қилиш орқали сақлаб қолади.
  22. Ушбу Шартномада назарда тутилмаган барча масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги меъёрлари асосида тартибга солинади.

+998

1. Умумий қоидалар

  1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 370-моддасига мувофиқ агар қуйида кўрсатилган шартлар қабул қилиниб, хизматлар учун тўлов амалга оширилса, қабул қилувчи юридик ёки жисмоний шахс Буюртмачига айланади.
  2. Буюртмачи томонидан Оферта шартномасини тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиш (таклифни маъқуллаш) пайтида зарарсизлантириш бўйича хизматлар қийматининг 100% и тўланади.
  3. Буюрмачи Оферта шартномаси (кейинги ўринларда - Шартнома) шартлари билан танишганидан сўнг, Шартномада кўрсатилган суммани тўлайди.
  4. Буюрмачи Шартномани белгиланган тартибда қабул қилиб, Шартнома матнида келтириб ўтилган шаклдаги барча шартлар билан танишиб чиққанлигини, рози бўлганлигини ҳамда тўлиқ ва сўзсиз қабул қилганлигини тасдиқлайди.
  5. Буюртмачи ушбу ҳужжатнинг 2-бандида кўрсатилган тартибда Шартномани қабул қилади ва унда белгиланган шартлар асосида Шартнома тузилишига розилик билдиради.
  6. Шартнома бекор қилинмайди.
  7. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367-375-моддалари ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ Шартномада Буюртмачининг муҳри ва / ёки имзоси талаб этилмайди ҳамда шунга асосан ўз юридик кучини сақлаб қолади.

2. Шартнома предмети

  8. Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги қонунига мувофиқ карантин остидаги маҳсулотларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар:
Инспекция назорати остида текширишга (кўздан кечиришга) ва ўсимликлар карантини объектларига қарши курашишга доир ишларни, шунингдек ушбу карантин объектлари тарқалишининг олдини олишга доир тадбирларни амалга ошириши;
хорижий мамлакатлардан ва Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини остида деб эълон қилинган ҳудудларидан карантин остидаги маҳсулотни олиб киришда ўсимликлар карантини қоидаларига риоя қилиши;
 тегишли юклар сақланадиган омборхоналарда ҳар йили камида бир марта профилактик фумигация ишларини белгиланган тартибда амалга ошириши шарт.
  9.Тўлов тартиби: Шартнома суммаси 100% олдиндан тўланади.
  10. Агар шартнома суммаси тўланмаган бўлса, уни қабул қилиш тугалланмаган ҳисобланади.
  11. Буюртмачи Шартнома суммасини тўлаганидан сўнг, тарафлар ўртасида зарарсизлантириш хизматларини тақдим этиш бўйича икки томонлама битим тузилган деб ҳисобланади ва Инспекция ушбу Шартнома бўйича тўланган сумма миқдори бўйича мажбуриятларга эга бўлади.

3. Тарафларнинг мажбуриятлари

  12. Инспекция Шартнома тўланган кундан бошлаб 5 иш куни ичида объектни зарарсизлантириш мажбуриятини олади. Агар Буюртмачи ушбу Шартномага мувофиқ хизматлардан воз кечган тақдирда, тўлов суммаси тўлиқ ёки қисман ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаси бўйича кўрсатилган хизматларга мутаносиб равишда қайтарилади.
  13. Инспекция буюртмачидан олинган маълумотларни ошкор қилмаслик мажбуриятини олади. Амалдаги қонун талабларига мувофиқ асосли равишда маълумотни ошкор қилиш ҳолатларида мажбурият бузилган деб ҳисобланмайди.
  14. Хизмат якунлангач, Инспекция Буюртмачига хизматни тақдим этиганлигини тасдиқловчи электрон ва қоғоз шаклдаги ҳисобварақ-фактура ва зарарсизлантириш тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиши шарт.

4. Жавобгарлик, низоларни ҳал этиш тартиби

  16. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.
  17. Шартномани бажариш вақтида форс-мажор ҳолатлари: давлат ҳокимияти органларининг ҳаракатлари, ёнғин, сув тошқини, зилзила, бошқа табиий офатлар, электр энергиясининг йўқлиги, иш ташлашлар, фуқаролик урушлари, тартибсизликлар, шунингдек юқорида санаб ўтилмаган ҳолатлар билан чекланмаган ҳар қандай бошқа фавқулодда ҳодисалар юзага келиб, Шартнома шартлари бузилса, Инспекция жавобгарликдан озод этилади.
  18. Инспекция Буюртмачига унинг хизматларидан фойдаланишни таъминлайдиган умумий алоқа каналлари ёки хизматларининг сифати учун жавобгар эмас.
  19. Буюртмачининг Инспекция томонидан кўрсатилган хизматларга эътирози ёки шикоятлари info@karantin.uz электрон почтаси орқали кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
  20. Низоли вазиятларни кўриб чиқишда Инспекция Буюртмачидан низога доир барча тегишли ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли.
  21. Тарафлар низо ва келишмовчиликлар юзага келганда судгача низоларни ҳал этиш тартибини қўллаш мажбуриятини оладилар. Агар низони судгача ҳал қилишнинг имкони бўлмаса, тарафлар судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

5. АЛОҲИДА ШАРТЛАР

  22. Буюртмачи Шартномани қабул қилиш ҳамда бажариш учун зарур бўлган барча ҳуқуқ ва ваколатларга эга.
23. Инспекция ушбу Шартноманинг исталган шартларини ўзгартириш ёки тўлдириш ҳуқуқини ўз веб-сайтида барча ўзгаришларни эълон қилиш орқали сақлаб қолади.
24. Шартнома тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 31.12.2021 гача амал қилади.
25. Ушбу Шартномада назарда тутилмаган барча масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги меъёрлари асосида тартибга солинади.

+998

1. Умумий қоидалар

  1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 370-моддасига мувофиқ агар қуйида кўрсатилган шартлар қабул қилиниб, хизматлар учун тўлов амалга оширилса, қабул қилувчи юридик ёки жисмоний шахс Ариза берувчига айланади.
  2. Оферта шартномасини тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиш (таклиф маъқулланиш) пайтида Инспекция томонидан Ариза берувчидан фитосанитария сертификатини олиш учун ариза (кейинги ўринларда – ариза) электрон ҳужжат кўринишида қабул қилинади ва фитосанитария сертификатини олиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилади.
  3. «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ электрон ҳужжат шаклидаги ариза қоғоз ҳужжатга тенг бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги № 65-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномасини бериш тартиби тўғрисида Низом»нинг 2-иловасига мувофиқ маълумотлар батафсил баён этилиши, шунингдек Ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
  4. Ариза берувчи Оферта шартномаси (кейинги ўринларда – Шартнома) шартлари билан танишиб чиққач, http://www.singlewindow.uz. манзили бўйича электрон ариза юборади. Ариза берувчи Шартномада белгиланган йиғим миқдорини тўлагандан сўнг унинг аризаси фаоллаштирилади.
  5. Ариза берувчи Шартномани белгиланган тартибда қабул қилиб, унинг матнида келтириб ўтилган барча шартлар билан танишиб чиққанлигини, рози бўлганлигини ҳамда тўлиқ ва сўзсиз қабул қилганлигини тасдиқлайди.
  6. Ариза берувчи ушбу ҳужжатнинг 2-бандида кўрсатилган тартибда уни қабул қилади ва унда белгиланган шартлар асосида Шартнома тузилишига розилик билдиради.
  7. Шартнома бекор қилинмайди.
  8. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367-375-моддалари ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ Шартномада Ариза берувчининг муҳри ва / ёки имзоси талаб этилмайди ҳамда шунга асосан ўз юридик кучини сақлаб қолади.

2. Шартнома предмети

  8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги № 65-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Инспекция аризани кўриб чиқиши учун Ариза берувчи қуйидаги тартибда йиғим суммасини тўлайди:
Номи Бир бирлик учун йиғим суммаси, (ҚҚС сиз)
1 Фитосанитария сертификатини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш - 40 кг гача бўлган бир дона жўнатма (қўл юки) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизи миқдорида;
- 500 кг гача юк ортилган бир транспорт бирлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма фоизи миқдорида;
- 1000 кг гача юк ортилган бир транспорт бирлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш фоизи миқдорида;
- 1000 кг дан ортиқ юк ортилган бир транспорт бирлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг юз фоизи миқдорида

  10. Тўлов тартиби: аризада келтирилган карантин остидаги маҳсулотлар учун йиғим 100% олдиндан тўланади.
  11. Агар йиғим белгиланган кундан бошлаб беш кун ичида тўланмаса, буюртмачининг аризаси бекор қилинади ва уни қабул қилиш тугалланмаган ҳисобланади.

3. Тарафларнинг мажбуриятлари

  12. Карантин рухсатномасини олиш учун Ариза берувчи аризани ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш режалаштирилган кундан камида 30 кун аввал Инспекцияга тақдим қилиш мажбуриятини олади.
  13. Инспекция аризани кўриб чиқиб, карантин рухсатномаси / фитосанитар сертификати беришни рад этиш тўғрисида қарорни ариза олинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ёзма равишда рад этиш мажбуриятини олади. Ариза берувчи берилган аризасидан воз кечган ёки ариза кўриб чиқилгандан сўнг фитосанитар сертификатини бериш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
  Фитосанитар сертификатини беришни рад этиш асослари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги № 65-сонли қарорида белгиланган.
  Рад этиш тўғрисидаги ҳақидаги хабарнома Ариза берувчига ёзма шаклда, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда http://www.singlewindow.uz ахборот тизими орқали юборилади. Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
  Ариза берувчи фитосанитар сертификатини беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш, фитосанитар сертификати бериш ёки уни беришни рад этиш ариза берувчидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида такроран кўриб чиқилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
  14. Инспекция аризадаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбуриятини олади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ асосли равишда маълумотни ошкор қилиш ҳолатларида мажбурият бузилган деб ҳисобланмайди.

4. Жавобгарлик, низоларни ҳал этиш тартиби

  15. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.
  16. Шартномани бажариш вақтида форс-мажор ҳолатлари: давлат ҳокимияти органларининг ҳаракатлари, ёнғин, сув тошқини, зилзила, бошқа табиий офатлар, электр энергиясининг йўқлиги, иш ташлашлар, фуқаролик урушлари, тартибсизликлар, шунингдек юқорида санаб ўтилмаган ҳолатлар билан чекланмаган ҳар қандай бошқа фавқулодда ҳодисалар юзага келиб, Шартнома шартлари бузилса, Инспекция жавобгарликдан озод этилади.
  17. Инспекция қуйидагилар учун жавобгар эмас:: - Aриза берувчига ўз хизматларидан фойдаланишни таъминлайдиган умумий алоқа каналлари ёки хизматларининг сифати учун; - Ариза берувчи томонидан singlewindow.uz. сайтида оммавий тарзда тақдим этилган маълумотлар учун. форме.
  18. Ариза берувчининг Инспекция томонидан кўрсатилган хизматларга эътирози ёки шикоятлари info@karantin.uz электрон почтаси орқали кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
  19. Низоли вазиятларни кўриб чиқишда Инспекция Ариза берувчидан низога доир барча тегишли ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли.
  20. Тарафлар низо ва келишмовчиликлар юзага келганда, судгача низоларни ҳал этиш тартибини қўллаш мажбуриятини оладилар. Агар низони судгача ҳал қилишнинг имкони бўлмаса, тарафлар судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

5. Алоҳида шартлар

  21. Ариза берувчи Шартномани қабул қилиш ҳамда бажариш учун зарур бўлган барча ҳуқуқ ва ваколатларга эга.
  22. Инспекция ушбу Шартноманинг исталган шартларини ўзгартириш ёки тўлдириш ҳуқуқини ўз веб-сайтида барча ўзгаришларни эълон қилиш орқали сақлаб қолади.
  23. Ушбу Шартномада назарда тутилмаган барча масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги меъёрлари асосида тартибга солинади.

+998

1. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 370-моддасига мувофиқ агар қуйида кўрсатилган шартлар қабул қилиниб, хизматлар учун тўлов амалга оширилса, қабул қилувчи юридик ёки жисмоний шахс Буюртмачига айланади.
  2.Буюртмачи томонидан Оферта шартномасини тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиш (таклифни маъқуллаш) пайтида қийматининг 100% и тўланади.
  3. Буюрмачи Оферта шартномаси (кейинги ўринларда - Шартнома) шартлари билан танишганидан сўнг, Шартномада кўрсатилган суммани тўлайди.
  4. Буюрмачи Шартномани белгиланган тартибда қабул қилиб, Шартнома матнида келтириб ўтилган шаклдаги барча шартлар билан танишиб чиққанлигини, рози бўлганлигини ҳамда тўлиқ ва сўзсиз қабул қилганлигини тасдиқлайди.
  5. Буюртмачи ушбу ҳужжатнинг 2-бандида кўрсатилган тартибда Шартномани қабул қилади ва унда белгиланган шартлар асосида Шартнома тузилишига розилик билдиради.
  6. Шартнома бекор қилинмайди.
  7. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367-375-моддалари ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ Шартномада Буюртмачининг муҳри ва / ёки имзоси талаб этилмайди ҳамда шунга асосан ўз юридик кучини сақлаб қолади.

2. Шартнома предмети

8. Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги қонунига мувофиқ карантин остидаги маҳсулотларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар:
Инспекция назорати остида текширишга (кўздан кечиришга) ва ўсимликлар карантини объектларига қарши курашишга доир ишларни, шунингдек ушбу карантин объектлари тарқалишининг олдини олишга доир тадбирларни амалга ошириши;
хорижий мамлакатлардан ва Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини остида деб эълон қилинган ҳудудларидан карантин остидаги маҳсулотни олиб киришда ўсимликлар карантини қоидаларига риоя қилиши;
9. Буюртмачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги № 65-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва Ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ қуйидаги тартибда йиғим суммасини тўлайди:
10. Тўлов тартиби: Шартнома суммаси 100% олдиндан тўланади.
  11. Агар шартнома суммаси тўланмаган бўлса, уни қабул қилиш тугалланмаган ҳисобланади.
  Буюртмачи Шартнома суммасини тўлаганидан сўнг, тарафлар ўртасида ички фитосанитар сертификати тақдим этиш бўйича икки томонлама битим тузилган деб ҳисобланади ва Инспекция ушбу Шартнома бўйича тўланган сумма миқдори бўйича мажбуриятларга эга бўлади.

3. Тарафларнинг мажбуриятлари

  13. Инспекция Шартнома тўланган кундан бошлаб 5 иш куни ичида объектни зарарсизлантириш мажбуриятини олади. Агар Буюртмачи ушбу Шартномага мувофиқ хизматлардан воз кечган тақдирда, тўлов суммаси тўлиқ ёки қисман ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаси бўйича тақдим этилган сертификатларга мутаносиб равишда қайтарилади.
  14. Инспекция буюртмачидан олинган маълумотларни ошкор қилмаслик мажбуриятини олади. Амалдаги қонун талабларига мувофиқ асосли равишда маълумотни ошкор қилиш ҳолатларида мажбурият бузилган деб ҳисобланмайди.
  15. Хизмат якунлангач, Инспекция Буюртмачига хизматни тақдим этиганлигини тасдиқловчи электрон ва қоғоз шаклдаги ҳисобварақ-фактура ва ички фитосанитар сертификатини тақдим этиши шарт.

4. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.

  16. Стороны несут ответственность в соответствии с законодательством Республики Узбекистан.
  17. Шартномани бажариш вақтида форс-мажор ҳолатлари: давлат ҳокимияти органларининг ҳаракатлари, ёнғин, сув тошқини, зилзила, бошқа табиий офатлар, электр энергиясининг йўқлиги, иш ташлашлар, фуқаролик урушлари, тартибсизликлар, шунингдек юқорида санаб ўтилмаган ҳолатлар билан чекланмаган ҳар қандай бошқа фавқулодда ҳодисалар юзага келиб, Шартнома шартлари бузилса, Инспекция жавобгарликдан озод этилади.
  18. Инспекция Буюртмачига унинг хизматларидан фойдаланишни таъминлайдиган умумий алоқа каналлари ёки хизматларининг сифати учун жавобгар эмас.
  19. Буюртмачининг Инспекция томонидан кўрсатилган хизматларга эътирози ёки шикоятлари info@karantin.uz электрон почтаси орқали кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
  20. Низоли вазиятларни кўриб чиқишда Инспекция Буюртмачидан низога доир барча тегишли ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли.
  21. Тарафлар низо ва келишмовчиликлар юзага келганда судгача низоларни ҳал этиш тартибини қўллаш мажбуриятини оладилар. Агар низони судгача ҳал қилишнинг имкони бўлмаса, тарафлар судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

5. Алоҳида шартлар

  22. Буюртмачи Шартномани қабул қилиш ҳамда бажариш учун зарур бўлган барча ҳуқуқ ва ваколатларга эга.
  23. Инспекция ушбу Шартноманинг исталган шартларини ўзгартириш ёки тўлдириш ҳуқуқини ўз веб-сайтида барча ўзгаришларни эълон қилиш орқали сақлаб қолади.Шартнома тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 31.12.2021 гача амал қилади.
  24. Ушбу Шартномада назарда тутилмаган барча масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги меъёрлари асосида тартибга солинади.

+998

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367-375- моддаларига мувофиқ ушбу шартнома бир томондан Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси хизмати тизимининг (кейинги ўринларда “ИЖРОЧИ”), бошқа томондан жисмоний/ юридик шахс (кейинги ўринларда “БУЮРТМАЧИ”) нинг қуйидагилар тўғрисидаги таклифидир.

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 370-моддасига мувофиқ агар қуйида кўрсатилган шартлар қабул қилиниб, хизматлар учун тўлов амалга оширилса, қабул қилувчи юридик ёки жисмоний шахс Буюртмачига айланади.
1.2. Буюртмачи Оферта шартномаси (кейинги ўринларда - Шартнома) шартлари билан танишганидан сўнг, Шартномада кўрсатилган суммани тўлайди.
1.3. Буюртмачи Шартномани белгиланган тартибда қабул қилиб, Шартнома матнида келтириб ўтилган шаклдаги барча шартлар билан танишиб чиққанлигини, рози бўлганлигини ҳамда тўлиқ ва сўзсиз қабул қилганлигини тасдиқлайди.
1.4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367-375-моддалари ва «Электрон хужжат айланиши тўгрисида» ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ Шартномада Буюртмачининг мухри ва /ёки имзоси талаб этилмайди ҳамда шунга асосан ўз юридик кучини сақлаб қолади.
1.5. Ариза берувчи Оферта шартномаси (кейинги ўринларда – Шартнома) шартлари билан танишиб чиққач, http://www.singlewindow.uz, манзили бўйича электрон ариза юборади. Ариза берувчи Шартномада белгиланган тўлов миқдорини тўлагандан сўнг унинг аризаси фаоллаштирилади.

2. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

  2.1. Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги қонунига мувофиқ карантин остидаги маҳсулотларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар:
        - экспортга жўнатилаётган ва хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг ҳамда ўсимликлар карантини объектларини ташувчиларнинг карантин текширувини ва лаборатория экспертизасини ўтказади;
        - лаборатория текширувлари ва тегишли экспертиза ўтказиш учун карантин остидаги маҳсулотдан намуналар олишга;
        - ўсимликлар карантини объектларига ташхис қўйиш мақсадида лаборатория текширувларини ўтказилишини ташкил этиши;
2.2. Ижрочи карантин остидаги ўсимлик маҳсулотларини (кейинги ўринларда “Намуна”) лаборатория текширувларидан/экспертизасидан ўтказиш хизматини (кейинги ўринларда - “Хизматлар”) кўрсатиш, Буюртмачи эса “Хизматлар” хақини тўлаш ва уни қабул қилиб олиш мажбуриятини олади.
2.3. Ушбу Шартнома бўйича “Хизматлар” кўрсатиши учун Буюртмачи Ижрочига “Намуна”ларни тақдим этади, Ижрочи эса “Хизматлар” кўрсатади.
2.4. Буюртмачи Шартнома суммасини тўлаганидан сўнг, тарафлар ўртасида лаборатория “Хизматлар”ини такдим этиш бўйича икки томонлама битим тузилган деб ҳисобланади ва Ижрочи ушбу Шартнома буйича тўланган сумма миқдори бўйича мажбуриятларга эга бўлади.
2.5. Кўрсатилган “Хизматлар” натижасида “Намуна” лардан карантин остидаги касалликлар аниқланган ҳолда, қўшимча тўлов асосида қайта (тасдиқловчи) текширувни амалга ошириш талаб қилинади.

3. ТЎЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШ

3.1. Буюртмачи Шартнома умумий суммасининг 100% олдиндан пул ўтказиш йўли билан амалга оширганидан сўнг, Ижрочи намуна тури ва экспертиза методига асосан 2 кундан 25 кунгача ўрнатилган тартибда “Хизматлар”ни кўрсатади.
3.2. Агар шартнома суммаси тўланмаган бўлса, уни қабул қилиш тугалланмаган ҳисобланади.
3.3. Шартноманинг 2.2-банди асосидаги Буюртмачи тўлиқ олдиндан тўловни амалга оширгандан сўнг, Ижрочи қайта тасдиқловчи “Хизматлар”ни кўрсатади.
3.4. Тўловлар Ўзбекистан Республикасининг миллий валютаси сўмда амалга оширилади.

4. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.1. Ижрочининг мажбуриятлари:
4.1.1. Буюртмачи олдидаги барча мажбуриятларни шартномада келтирилган шартлар ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
4.1.2. “Хизматлар” якунлангач, Буюртмачига лаборатория хулосасини “Ягона дарча” ахборот тизими орқали Буюртмачининг электрон шахсий хонасига юбориш;
4.1.3. “Хизматлар”ни тақдим этганлигини тасдиқловчи электрон ҳисоб-фактурани тақдим этиш;
4.1.4. Амалдаги қонунчиликка биноан Буюртмачининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш ва уларнинг махфийлигини таъминлаш.
4.2. Ижрочининг ҳуқуқлари:
4.2.1. “Намуна” ларни қабул қилиш жараёнида Буюртмачи томонидан тақдим қилинган маълумотлар ҳақиқатга мос эмаслиги ёки маълумотлар тўлик тақдим килинмаганлиги аникланса, вақтинчалик ёки доимий асосда Буюртмачининг буюртмасини қабул қилишдан бош тортиш;
4.2.2. Шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарар қопланишини Буюртмачидан талаб қилиш.
4.3. Буюртмачининг мажбуриятлари:
4.3.1. Шартномани тузиш олдидан унинг шартлари билан танишиб чиқиш;
4.3.2. Ижрочи ўз мажбуриятларини бажариши учун керакли барча маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш;
4.3.3. Мазкур Шартнома доирасида буюртма берилган “Хизматлар” учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш;
4.4. Буюртмачининг ҳуқуқлари:
4.4.1. Ижрочидан Шартнома шартлари асосида “Хизматлар”ни кўрсатишни талаб қилиш;
4.4.2. “Хизматлар”ни кўрсатиш жараёнида Ижрочи шартнома шартлари ва нормативлардан чекинишга йўл қўйган бўлса, аниқланган барча камчиликларни бартараф этишни талаб қилиш.

5. “ХИЗМАТЛАР” НИ БАЖАРИШ ВАҚТИ ВА ШАРТЛАРИ

5.1. Мазкур шартноманинг 2.5 бандларида кўзда тутилган шартлар Буюртмачи томонидан тўлиқ бажарилгандан сўнг, Ижрочи шартноманинг 2.8, 2.9 бандига мувофиқ “Хизматлар”ни амалга оширади.
5.2. Буюртмачи томонидан «Намуна»лар Ижрочи манзилига етказилган кундан бошлаб шартнома тўлови Ижрочи ҳисоб рақамига 7 (етти) иш кунида ўтказиб берилмаса, «Намуна»ларни Буюртмачига қайтариш ёки уларни йўқ қилиш ихтиёри Ижрочининг ўзида қолади.
5.3. Шартноманинг 2.5 бандига кўра, Буюртмачи томонидан тўлов амалга ошириш кечиктирилган ҳолда қайта «Намуна» юборилиши талаб қилишиши мумкин.

6. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ, НИЗОЛАРНИ ХАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

6.1. Мазкур шартномада келтирилган шартларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафлар Ўзбекистан Республикаси Қонунларига мувофик жавобгарликка тортилади.
6.2. Шартномани бажариш вактида форс-мажор холатлари: давлат хокимияти органларининг харакатлари, ёнгин, сув тошқини, зилзила, бошка табиий офатлар, электр энергиясининг йўқлиги, иш ташлашлар, фуқаролик урушлари, тартибсизликлар, шунингдек юқорида санаб ўтилмаган холатлар билан чекланмаган хар кандай бошқа фавқулодда ходисалар юзага келиб, Шартнома шартлари бузилса, “Ижрочи” жавобгарликдан озод этилади.
6.3. Ижрочи Буюртмачига унинг хизматларидан фойдаланишни таъминлайдиган умумий алоқа каналлари Ариза берувчи томонидан singlewindow.uz сайтида оммавий тарзда тақдим этилган маълумотлар ёки хизматларининг сифати учун жавобгар эмас.
6.4. Буюртмачининг Ижрочи томонидан кўрсатилган хизматларга эътирози ёки шикоятлари info@karantin. uz. электрон почтаси орқали кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
6.5. Ушбу Шартнома бўйича юзага келган келишмовчилик ва низоларни Томонлар музокаралар йўли билан хал этадилар.
6.6. Низолар музокара йўли билан хал этилмаса, унда низо Ижрочи жойлашган ҳудуд - Тошкент туманлараро иктисодий судида кўрилади.
6.7. Суд ҳукми Томонлар учун мажбурий ҳисобланади.

7. БОШҚА ШАРТЛАР


7.1. Буюртмачи Шартномани қабул килиш хамда бажариш учун зарур бўлган барча хуқук ва ваколатларга эга.
7.2. Ижрочи ушбу Шартноманинг исталган шартларини ўзгартириш ёки тўлдириш хуқуқини ўз веб-сайтида барча ўзгаришларни эълон қилиш орқали сақлаб қолади.
7.3. Шартнома тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 31.12.2021 йилгача амал килади.
7.4. Ушбу Шартномада назарда тутилмаган бошқа масалалар Ўзбекистан Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинади.